ИИВ Қўриқлаш хизмати Миллий гвардия тасарруфига ўтказилади
Январ 12, 2019 10:43 Asia/Tashkent
-
ИИВ Қўриқлаш хизмати Миллий гвардия тасарруфига ўтказилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўриқлаш бош бошқармасини Ўзбекистон Миллий гвардияси тасарруфига ўтказишни таклиф қилди
Бу ҳақда 10 январь куни Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда Кун уз манбаси.
«Эндиликда маҳаллаларда жамоат хавфсизлиги ва шахсий мулк дахлсизлигини таъминлашга Ички ишлар вазирлиги билан Миллий гвардия тенгма-тенг жавоб беришади», - деди давлат раҳбари.
Манба маълумотига кўра, тегишли идоралар ҳозирда ушбу масала устида ишламоқда.
Ёрлиқ