Ўзбекистон Афғонистон давлатининг Толибон билан тинчлик музокарасини бошлаши лозимлигини таъкидлади
12–13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокида илк учрашуви бўлиб ўтди.
Музокараларда ўзи ишини бошлаётган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг вазирлар учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашилди. Ушбу шаклдаги учрашувга Афғонистон делегацияси таклиф этилган.
Таъкидланишича, Афғонистоннинг минтақадаги иқтисодий, транспорт ва бошқа инфратузилма лойиҳаларига жалб этилиши афғон халқига кўп йиллик қуролли можароларга тинч муқобил йўл мавжудлигини ҳис этиш имконини беради.
Таъкидланганидек, кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон мулоқоти икки мамлакат раҳбарларининг кучли сиёсий иродасига асосланган.
Афғонистон билан таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга улкан салоҳият мавжудлигида эътибор қаратдилар, халқаро ёшлар форумлари, фестиваллар, танловлар, илмий анжуманлар, кўргазмалар ва бошқа қўшма тадбирларда Афғонистон томонининг иштирок этишига кўмаклашиш истагини изҳор этдилар.