феврал 03, 2019 11:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон—Қозоғистон чегараси демаркация қилинади

Тошкентда 27 январдан 1 февралга қадар Ўзбекистон—Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди ҳамда 2019 йил учун дала демаркация ишлари ҳажми режалаштирилган.

«Музокаралар икки давлат учун ҳам анъанавий бўлган дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида бўлиб ўтди», — дейилади вазирлик ахборотида. Йиғилиш сўнгида тегишли баённома имзоланган.

Ёрлиқ