Қамчиқ довонида қор ёғиши ҳақида огоҳлантирилди
(last modified Tue, 12 Feb 2019 12:17:53 GMT )
феврал 12, 2019 17:17 Asia/Tashkent
  • Қамчиқ довонида қор ёғиши ҳақида огоҳлантирилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 14 феврал куни Қамчиқ довонида кутилаётган кескин об-ҳаво шароитлари ҳақида огоҳлангтирди.

“Жорий йилнинг 14 феврал куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга ФВВ ҳайдовчиларга йўлга чиқишдан олдин автомобильнинг техник ҳолатини текширишни ва қишда мавсумий автомобиль шиналаридан фойдаланишни тавсия этиб қолиши хабар қилинган.

Ёрлиқ