АҚШ қўмондонлиги Афғонистон масаласини Тошкентда муҳокама қилмоқчи
феврал 20, 2019 10:58 Asia/Tashkent
21 февраль куни АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари Жозеф Вотел Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари штаб бошлиқлари билан учрашади
Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувга Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирок этади.
Анжуманда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда кибер жиноятчиликка қарши кураш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистондан анжуманда Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов иштирок этади.