Даҳшат! Эгасининг бош суягини келтирган ит жиноятни ошкор қилди
(last modified Wed, 20 Feb 2019 06:13:10 GMT )
феврал 20, 2019 11:13 Asia/Tashkent
  • Даҳшат! Эгасининг бош суягини келтирган ит жиноятни ошкор қилди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди Ўзбекистон фуқароси Г.А.ни шафқатсиз қотиллик учун 22 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Аёл жиноятни 2018 йил 14 июль куни содир этган.

«Судланувчи кичик бизнес билан шуғулланган. Банклардан қарзи бўлганлиги туфайли ўз қўшниси — Э.Х. исмли кекса аёлни ўлдириб, унинг мулкига, хусусан, тилла тақинчоқларига эга бўлишга қарор қилган», — деди нашр манбаси.

Г.А. қўшнисини бир баҳона билан уйига чақирган, ва орқасидан икки марта пичоқ санчган. Сўнг бақирмоқчи бўлган аёлнинг оғзини сочиқ билан ёпиб, бошини ерга ура бошлаган. Натижада қўшни аёл бошидан олган шикастланишлари туфайли вафот этган.

Ўзбекистонлик аёл қўшнисининг барча тилла тақинчоқларини ечиб олиб, ўзини кўрпага ўраган ва ўғлининг ёрдами билан тандирхонага олиб бориб, ёқиб юборган, сўнг қолдиқларини ҳовлига кўмиб қўйган.

Аёлни қариндошлари қидирган, 21 июль куни эрталаб эса қурбоннинг ити эгасининг бош суягини унинг ўғли яшайдиган уйга олиб келган. Ит туфайли ҳуқуқ-тартибот органлари жиноят изига тушиб, уни очган.