Тошкентда 31 киши СССР паспорти билан яшаб юргани аниқланди
(last modified Wed, 20 Feb 2019 11:36:33 GMT )
феврал 20, 2019 16:36 Asia/Tashkent
  • Тошкентда 31 киши СССР паспорти билан яшаб юргани аниқланди
    Тошкентда 31 киши СССР паспорти билан яшаб юргани аниқланди

Тошкент ИИББ ходимлари ўтган йилнинг ноябрь ойидан шу кунга қадар шаҳарда 2036 кишининг  биометрик паспорти йўқлиги, улардан 31 нафари эса СССР паспорти билан юрганини аниқлади.

Бир оиланинг собиқ СССР паспортларини биометрик паспортларга алмаштириб бериш ҳақидаги мурожаати текширув ўтказиш учун сабаб бўлди. ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига тегишли текширув ўтказиш ҳақида кўрсатма берилади.

Хабарда қайд этилишича, 1760 фуқарога, шу жумладан, 14 нафар СССР паспорти билан юрган шахсларга янги паспорт қилиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йил 1 январ санасидан фуқароларга хорижга чиқишга рухсат берадиган стикер бекор қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинди.