Олий суд раисининг ўринбосари ўз хизмат хонасида қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i43801-Олий_суд_раисининг_ўринбосари_ўз_хизмат_хонасида_қўлга_олинди
Ўзбекистон Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ўз хизмат хонасида қўлга олинган. Бу ҳақда “РИА Новости”га ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаа маълум қилди.
(last modified 2019-02-26T15:12:48+00:00 )
феврал 26, 2019 20:04 Asia/Tashkent
  • Олий суд раисининг ўринбосари ўз хизмат хонасида қўлга олинди

Ўзбекистон Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ўз хизмат хонасида қўлга олинган. Бу ҳақда “РИА Новости”га ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаа маълум қилди.

Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди. У ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.

Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.