Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги самарали шериклик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Бугунги кунда ҳамкорлик портфелини банкнинг 4,5 миллиард долларлик имтиёзли молиявий ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилган ва амалга оширилаётган 40 га яқин лойиҳа ташкил этади. Улар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, энергетика, транспорт, шаҳар ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, илғор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш каби кўплаб муҳим соҳа ва йўналишларни қамраб олган.
2020 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шериклик дастури доирасида ўтган йили банкнинг Директорлар кенгаши томонидан қиймати 1,4 миллиард доллардан зиёд бўлган янги лойиҳалар маъқулланди.