Беш аёлни ўлдирган ўзбекистонлик маньяк устидан суд бошланади
(last modified Wed, 06 Mar 2019 05:09:45 GMT )
март 06, 2019 10:09 Asia/Tashkent
  • Беш аёлни ўлдирган ўзбекистонлик маньяк устидан суд бошланади

Россия тергов қўмитаси Бахтиёр Матёқубовга нисбатан жиноят ишини ўрганишни тўхтатди, эркак бешта қотилликни содир этганликда айбланмоқда

ТҚ версиясига кўра, 2015-йил январ-апрел ойлари оралиғида Матёқубов Москва ва Москва вилоятида қатор қотилликларни содир этган. У кимсасиз жойлар ва хиёбонларда аёлларга ташланган.

"Хусусан, 2015 йилнинг 17 мартида у Измайлово паркида нотаниш ити билан сайр қилиб юрган 35 яшар аёлни учратган. Атрофда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, аёлнинг юрак қисмига икки марта пичоқ урган, жабрдийда ҳодиса жойида вафот этган", - дейилади қўмита хабарида.

Мигрант шунингдек, ўз қурбонларини кейинчалик уларни ўмариш мақсадида, дўконлар атрофида ҳам таъқиб қилган. Маньяк ўз қотилликларини кундузи ва кечаси содир этган. Ҳар сафар ўз қурбонларига тилинган ва кесилган жароҳатлар етказган.

Қотил бир неча йил давомида одил судловдан бошқа мамлакатда яширинишга муваффақ бўлган, аммо 2017 йилнинг декабрида у Москвага экстрадация қилинган.

 

Ёрлиқ