Ўзбекистонда давомли зилзила содир бўлди
март 14, 2019 10:59 Asia/Tashkent
14 март куни, Тошкент вақти билан соат 02:33да Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида кучли зилзила содир бўлди.
Европа ва Ўртаер сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Қозоғистон ҳудудида, Тошкент шаҳридан 29 км шарқда ва 30 км чуқурликда жойлашган, зилзила кучи 4,7 баллни ташкил этган.
Ўзбекистон ФВВ хабар беришича, Тошкент шаҳрида зилзила кучи 4 баллга, Гулистон ва Жиззахда 2 баллга тенг бўлди.
Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида сейсмик фаоллик кузатилмаган. Вайронагарчиликлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот келиб тушмаган.