«Ўзагротехсаноатхолдинг» Тожикистонда қўшма корхона очишни режалаштирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44428-Ўзагротехсаноатхолдинг_Тожикистонда_қўшма_корхона_очишни_режалаштирмоқда
Тожикистон Бош вазири ўринбосари Зокирзода Муҳаммадтоир бошчилигидаги делегация «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятида бўлиб, унинг таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишди.
(last modified 2019-03-18T05:13:28+00:00 )
март 18, 2019 10:13 Asia/Tashkent
  • «Ўзагротехсаноатхолдинг» Тожикистонда қўшма корхона очишни режалаштирмоқда

Тожикистон Бош вазири ўринбосари Зокирзода Муҳаммадтоир бошчилигидаги делегация «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятида бўлиб, унинг таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишди.

Учрашувда делегацияси вакиллари »Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти мутасаддилари билан бирга Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида қўшма корхона барпо этиш, эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.

Келгусида ушбу корхонада ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникалари нафақат Тожикистон деҳқонларига, балки минтақа мамлакатларига экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда.