Шавкат Мирзиёев Абу-Дабида БАА ички ишлар вазири билан учрашди
(last modified Mon, 25 Mar 2019 11:01:11 GMT )
март 25, 2019 16:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида мамлакат делегацияси учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зайд Ол Наҳаённи қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.