апрел 06, 2019 11:26 Asia/Tashkent
  • Қашқадарёда кучли ёмғир ва дўл йўлларни вайрон қилди

Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларига сел келди. Тунги соат иккиларда ёмғир ёғиб, дўлга айланган. Ҳар бири довуччадай келадиган дўл бир пасда ҳамма жойни сувга тўлдирган, деб ёзади «Халқ сўзи».

Одамларнинг айтишича, ёғингарчилик тахминан 40 дақиқа давом этган. Агар у узоқроқ давом этганда йиғилган сувни бошқаришнинг иложи бўлмаслиги мумкин эди. Фақатгина ёмғир ва дўл ҳисобига ҳовлилар сувга тўлиб, уйларнинг ичигача кириб кетгани айтилмоқда. Сувни тортиб олишга насослар улгурмаган.

Сел суви ариқлардан тошиб, қишлоқ йўлларини вайрон қилган. Мевали дарахтлар ҳосилини тўкиб ташлаган.

Ёрлиқ