Самарқандда ўғрилик қилган аёллар қўлга олинди
(last modified Wed, 10 Apr 2019 06:58:04 GMT )
апрел 10, 2019 11:58 Asia/Tashkent
  • Самарқандда ўғрилик қилган аёллар қўлга олинди

Номаълум шахслар Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи С.И. исмли аёлнинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати икки миллион 800 минг сўмлик занжирни ўғирлаб кетилган.

Кўрилган чоралар натижасида  ушбу жиноятни Андижон шаҳар Ҳақиқат кўчасида яшовчи О.А. исмли аёл, унинг синглиси С.А., уларнинг қариндошлари У.Й. (исмли аёл) ва Ў.А. (исмли қиз)лар содир этгани аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ёрлиқ