Тошкент шаҳрида тожик киноси кунлари бошланди
(last modified Sat, 13 Apr 2019 06:11:13 GMT )
апрел 13, 2019 11:11 Asia/Tashkent
  • Тошкент шаҳрида тожик киноси кунлари бошланди

Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига тожик киноси кунлари доирасида тўртта бадиий фильм тақдим этилади

Тожик киноси кунларининг тантанали очилиш маросими бугун, 12 апрель куни Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтади.

Тожикистон маданият вазирлиги икки кун давомида Далер Раҳматовнинг «Ҳаво Сафари», Файзуллои Файзнинг «Такси», Руми Шоазимовнинг «Маймун уйқуси» ҳамда Муҳиддин Музаффарнинг «Дара» фильмлари намойиш этилишини маълум қилган.

Ҳозирда Тожикистоннинг йирик шаҳарларида ўзбек киноси кунлари ўтказилиши масаласи муҳокама қилинмоқда.