Ўзбекистон 12 йилдан кейин халқаро ҳарбий мусобақада қатнашади
Ўзбекистон 12 йилдан кейин халқаро ҳарбий рақобатлар танловида биринчи маротаба иштирок этади.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирлиги пайшанба куни Ўзбекистон 2019 йил октябр ойида Хитойнинг "Вуҳон" шаҳрида ўтказиладиган халқаро ҳарбий рақобатлар танловининг еттинчи даврида иштирок этишини эълон қилди.
Турли мамлакатларнинг 27 спорт турида иштирок этадиган 137 команда Хитойда ўтказиладиган халқаро ҳарбий рақобатлар танловининг еттинчи даврида рақобат қилишади.
Ўзбекистон охирги марта 2007 йилда Ҳиндистонда ўтказилган халқаро ҳарбий рақобатларининг тўртинчи даврида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди.
Халқаро ҳарбий рақобатларнинг олтинчи даври 2015 йили Жанубий Кореяда ўтказилган эди.