Ўзбекистон—Туркманистон чегараси демаркацияси бўйича навбатдаги музокаралар ўтказилди
29 апрель – 5 май кунлари Урганч шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон—Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви якунланди.
Ўзбек-туркман масъуллари музокаралари чоғида давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер баланси дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди ҳамда давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди.
«Учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самалётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди», — дейилади хабарда.
Музокалар якунларига кўра делегация раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли протоколни имзолаган.