Ўзбекистон ва Тожикистон олтин экспорт қилишда дунёда етакчилик қилишмоқда
Жорий йилнинг биринчи кварталда энг кўп олтин сотувчи мамлакатлар қаторида Ўзбекистон , Муғулистон ва Тожикистон жой олишди.
Дунёдаги марказий банклар 2019 йилнинг биринчи чорагида охирги олти йил ичидаги рекорд миқдорда олтин сотиб олди - 145,5 тонна. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 68 фоизга кўп.
Мамлакатлар даражасида сотув ҳажми 11,3 тоннани ташкил этди. Ҳисоботда қайд этилишича, бу сўнгги вақтда сотувларнинг энг юқори даражасидир. Сотувчига, асосан, учта марказий банк айланди - Ўзбекистон, Мўғулистон ва Тожикистон.
World Gold Council’га ўз захиралари ҳақида маълумот беришни март ойида бошланган Ўзбекистон 6,2 тонна сотди. Мўғулистоннинг захиралари 3,4 тонна олтинга, Тожикистонда 1 тоннага камайди.
Асосий харидор Россия Марказий банки бўлиб, у 55,3 тонна олтин сотиб олди ҳамда захираларни 2168,3 тоннага етказди. Ҳисоло муаллифлари Россия санкцияга учраганида АҚШ олтинига қарам бўлишини камайтириш мақсадиди кўпроқ олтин сотиб олаётганини таъкидлашган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон 2019 чи йил давомида олтин экспортини 80 тоннага етказмоқчи. Бу рақам олдинги йилга қараганда 10 тонна кўпроқдир.
2020-2024 чи йиллар давомида республика янги захираларини аниқлаш ва қазиб олиш учун 230 миллион доллар сармоя киришни назар тутган.