Ўзбекистон ТИВ-и Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45264-Ўзбекистон_ТИВ_и_Ҳиндистон_ва_Бангладешдаги_ўзбекистонликларни_огоҳлантирди
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси берган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган «Фани» циклони натижасида 2 миллиондан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинганини эълон этди.
(last modified 2019-05-07T10:58:02+00:00 )
май 07, 2019 12:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ-и Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси берган маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган «Фани» циклони натижасида 2 миллиондан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинганини эълон этди.

«Икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди», — дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига «Фани» циклони таъсиридаги ҳудудларига боришни вақтинчалик тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.