Абдулазиз Комилов Гурзиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45305
Кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Грузиянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 09, 2019 11:48 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов  Гурзиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Грузиянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди.

Ишонч ёрлиқлари нусхасини олар экан, вазир элчини фаолияти бошлангани билан табриклади ва муваффақият тилади.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан икки томонлама савдони ошириш ҳамда етказиб бериладиган товар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш ҳисобидан алоқаларни мустаҳкамлашга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.

2019 йил 16 июлдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга ва туризм соҳасидаги самарали ҳамкорликни ривожлантиришга имкон бериши таъкидланди.