Абдулазиз Комилов эртага Душанбега ташриф буюради
май 16, 2019 10:56 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 17—18 май кунлари Душанбе шаҳрида бўлади.
Айтиш керакки, Абдулазиз Комилов Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида «Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан, наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик» мавзусидаги юқори даражали конференция ва «Марказий Осиё – Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлисида қатнашади.
Душанбе шаҳрида мазкур тадбирларда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Ёрлиқ