Ўзбекистон ДХХ МДҲдаги ҳамкасблари билан биргаликда 112 нафар жангарини қўлга олган
Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников ўтган йил мобайнида МДҲ мамлакатларида ўтказилган халқаро террористик ташкилотларнинг ҳужайраларини йўқ қилиш бўйича махсус операциялар натижаларини маълум этди.
«Шундай қилиб, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорлигида саккизта ИШИД бўлинмаси ва бошқа террорчи ташкилотлар аниқланди. 112 нафар жангари қўлга олинди», — дейди Бортников.
Бундан ташқари, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистоннинг 4 нафар, Тожикистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 3 нафар фуқаросини ҳамкорларининг разведка хизматига топширди. Уларнинг барчаси терроризм ва диний экстремизмга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган.