Сурхондарёда салкам 45 кг гиёҳванд моддани чегарадан олиб ўтишга уринган афғонистонликлар ушланди
(last modified Sat, 25 May 2019 05:53:38 GMT )
май 25, 2019 10:53 Asia/Tashkent
  • Сурхондарёда салкам 45 кг гиёҳванд моддани чегарадан олиб ўтишга уринган афғонистонликлар ушланди

Ўзбекистоннинг Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилояти ҳудудига ноқонуний ўтган афғонистонликлар қўлга олинди.

Афғонистон фуқаролари — 1984 йилда туғилган Оқмурод Қурбон ўғли ва 1997 йилда туғилган Абдулманнон Муҳаммадназар Амударё орқали ноқонуний ўтган.

Текширув давомида аниқланишича, улар 35,345 килограмм опий, 5,21 килограмм гашиш ҳамда 4,51 килограмм героин — жами 44,417 килограмм миқдордаги гиёҳванд моддани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 223, 273 ва 246-моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида эса Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 45 ёшли Исроил Ғаниев Наманган шаҳрида яшовчи 46 ёшли Баҳодир Низомбоевдан 2,162 килограмм бўлган опий гиёҳванд моддасини сотиб олаётган вақтда ушланган.

Аниқланишича, Баҳодир Низомбоэв мазкур гиёҳванд моддани Қирғизистондаги «Женис» исмли таниши орқали контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган.

 

Ёрлиқ