Ўзбекистонга энг кўп ташриф буюрган мусулмон сайёҳ мамлакатлар рейтингида Туркия етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонга энг кўп ташриф буюрган мусулмон сайёҳ мамлакатлар рейтинги маълум қилинди.
Ўзбекистонга мусулмон сайёҳлар кўпроқ кела бошлаган.
Ўтган йилнинг натижаларига кўра, Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Туркиядан (41 299 киши) келган бўлса, иккинчи ўринни Покистон эгаллаган (5 568 киши). Кейинги ўринни Малайзия (2 768), Эрон (2 658), Индонезия (1 589) ва БАА (1 580) эгаллаган.
«Бу мамлакатларнинг фуқаролари Ўзбекистонга бошқа турдаги саёҳат билан бирга, зиёрат туризми йўналишида ташриф буюрмоқда», — дейди Ўзбекистон Давлат туризм қўмитасининг вакили Абдулазиз Оққулов.
Ўтган февралда Ўзбекистон зиёрат-туризм марказларидан бири деб эътироф этилган. Ушбу эътироф ҳақида декларация Бухородаги халқаро форум доирасида имзоланган.