Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабартини қабул қилди
Ўзбекистон презденти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини ва кредитларни ўзлаштиришни тезлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантиришга кўрсатилаётган кўмакни кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгашини ташкил этиш ва унинг биринчи мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ЕТТБ раҳбари самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг суръати, кўлами ва амалий натижаларини юксак баҳолади.
Сума Чакрабарти Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон Республикаси билан кўп қиррали шерикликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва давом эттириш борасида қатъий эканини таъкидлади.