Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл ўзбекистонлик эканлиги маълум бўлди
(last modified Tue, 18 Jun 2019 05:00:13 GMT )
июн 18, 2019 10:00 Asia/Tashkent
  • Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл ўзбекистонлик эканлиги маълум бўлди

Ўзбекистон ТИВ Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл кишининг шахси аниқланганини маълум қилди.

Мамлакатнинг Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда олиб борилган текширувлардан сўнг 2019 йил 30 май куни Истанбул шаҳрида (Туркия) жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл кишининг шахси аниқланди.

“Марҳума 1992-йил 31-декабрда туғилган Ўзбекистон фуқароси О.Н. бўлиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Хабарда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этаётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг  Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани хабар қилинган эди.