Абдулазиз Комилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46367-Абдулазиз_Комилов_Қирғизистон_ташқи_ишлар_вазири_билан_музокаралар_ўтказди
2019 йилнинг 6 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа иттифоқи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан музокаралар ўтказди.
(last modified 2025-12-08T04:38:25+00:00 )
июл 07, 2019 10:46 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди

2019 йилнинг 6 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа иттифоқи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан музокаралар ўтказди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари масалалари, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди ҳамда «Марказий Осиё – Европа иттифоқи» шаклидаги 15-вазирлар учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, дейилади ТИВ хабарида.

Мулоқот давомида олий даражадаги мунтазам алоқалар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларда икки томонлама муносабатлар ва халқаро майдондаги алоқаларнинг барча масалаларига ўзаро мақбул ечим топишга имкон берувчи ижобий муҳит шакллантиргани мамнуният билан қайд этилган.

Вазирлар турли даражаларда бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашдилар.