Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
июл 13, 2019 13:55 Asia/Tashkent
12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади.
Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар (10 фоиз) оширилди.
2019 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи – ойига 223 000 сўм (ҳозирда 202730 сўм);
ёшга доир пенсиялар – ойига 436 150 сўм (ҳозирда 396500 сўм);
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм (ҳозирда 243300 сўм);
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм (ҳозирда 243 300 сўм) миқдорида белгиланди.