Ўзбекистон бош вазири Туркманистон президенти билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i46866-Ўзбекистон_бош_вазири_Туркманистон_президенти_билан_учрашди
Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқот қилди.
(last modified 2019-08-13T05:27:24+00:00 )
август 13, 2019 10:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бош вазири Туркманистон президенти билан учрашди

Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқот қилди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг жорий ҳолати кўриб чиқилди.

Биринчи Каспий иқтисодий форумининг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Каспийбўйи давлатлари билан савдо-иқтисодий муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Туркманистон президенти Ўзбекистон делегациясининг форумдаги иштирокини юқори баҳолади.

Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий билан ҳам учрашди.