БМТ: Ўзбекистон — МДҲ республикалари орасидаги аҳолиси энг бахтёр мамлакат
(last modified Mon, 16 Sep 2019 05:59:46 GMT )
сентябр 16, 2019 10:59 Asia/Tashkent
  • БМТ: Ўзбекистон — МДҲ республикалари орасидаги аҳолиси энг бахтёр мамлакат

БМТ тузилмаси томонидан тайёрланган Дунё аҳолисининг бахтлилик индексида, Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи республикалари орасида аҳолиси энг бахтли мамлакат деб топилди

Рейтинг мамлакат ялпи ички маҳсулотининг аҳоли жон бошига улуши, ижтимоий таъминот, умр давомийлиги, ҳуқуқ ва эркинликларнинг таъминланганлик даражаси, хайрия ҳамда коррупция кўлами каби омиллардан келиб чиқиб тузилган.

Ўзбекистон 10 баллик бахтлилик тизимида 6,17 балл тўплаб, жаҳон мамлакатлари орасида 41-ўринни эгаллаган. Таққослаш учун, собиқ Иттифоқнинг ҳозирги кундаги энг фаровон республикалари ҳисобланган Болтиқбўйи мамлакатлари кўрсаткичлари Ўзбекистонникидан бироз пастроқ — Литва 42-ўринда, Латвия 53-ўринда, Эстония эса 55-ўринда.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидан чиққан Грузия 156 мамлакат орасида 119-ўринни эгаллаган. МДҲга аъзо қолган мамлакатларнинг бахтлилик рейтингдаги ўрни қуйидагича: Қозоғистон 60, Россия 68, Молдова 71, Тожикистон 74, Беларусь 81, Қирғизистон 86, Туркманистон 87, Озарбайжон 90, Арманистон 116, Украина 133-ўринни банд этган.

Финляндия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Швейцария, Швеция, Янги Зеландия, Канада ва Австрия аҳолиси дунёдаги энг бахтли мамлакатлар дея эътироф этилган. Рейтингнинг энг сўнгги беш поғонасидан Руанда (152), Танзания (153), Афғонистон (154), Марказий Африка Республикаси (155) ва Жанубий Судан (156) ўрин олган.

Ёрлиқ