Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар ўтказилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i47703-Ўзбекистон_ва_ЕИ_ўртасида_музокаралар_ўтказилмоқда
23-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раунди бўлиб ўтмоқда.
(last modified 2019-09-25T02:55:07+00:00 )
сентябр 25, 2019 07:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар  ўтказилмоқда

23-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раунди бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон ТИВ-и га кўра, шунингдек, Иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича «Ўзбекистон – ЕИ» кичик қўмитасининг 14-йиғилиши ўтказилмоқда.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Европа ташқи фаолият хизмати бошқарув директори ўринбосари Люк Девин бошчилик қилмоқда.