Ўзбек- қирғиз чегарачилари ҳамкорликда махсус-тактик машғулот ўтказилди
(last modified Mon, 14 Oct 2019 07:23:04 GMT )
октябр 14, 2019 12:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбек- қирғиз чегарачилари ҳамкорликда махсус-тактик машғулот ўтказилди

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти чегара олди ҳудудларида Ўзбекистон РДХХ чегара қўшинлари ва Қирғизистон чегара қўшинлари ҳамкорлигида биринчи бор «Қалқон—2019» махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари машғулоти аввалида ҳар икки давлат бўлинма қўмондонларининг жанговар ҳаракатларни бошқариш ва улар орасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш бўйича йўл-йўриқлар ҳамда кўрсатмалар берилган. Шундан сўнг ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотига старт берилди.

Икки давлат чегарачиларига қўйилган асосий вазифа — биргаликда босқинни бартараф этиш ҳамда чегара бузғунчиларини ҳудудга ўрнашиб олишларига йўл қўймаслик. Шу мақсадда шай ҳолатда бўлган жанговар гуруҳлар замонавий зирҳли техникаларда чегара нарядларига ёрдамга келишди ва шартли душман икки давлат чегара ҳудудида тўлиқ қуршовга олинди.

Машғулотга нафақат қуруқлик, балки ҳаво кучлари ҳам жалб этилган. Реал вазиятларга тенглаштирилган барча ҳаракатлар Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон чегара қўшинлари раҳбарлари томонидан диққат билан кузатиб борилган.

Ёрлиқ