Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов Жанубий Кореяга сафар қилди
(last modified Sun, 20 Oct 2019 06:34:35 GMT )
октябр 20, 2019 11:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов Жанубий Кореяга сафар қилди

Ўзбекистон ички ишлар вазири бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга жўнаб кетди.

Генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги вазирлик делегацияси Жанубий Кореянинг Миллий полиция агентлиги томонидан ташкил этилаётган II Халқаро полиция саммитида иштирок этиши кутилмоқда.

Дарё сайтига кўра, мазкур саммит турли давлатлар ички ишлар органлари ва полициясининг трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама этиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

«30 дан ортиқ хорижий давлатнинг 100 дан зиёд вакили тадбирда иштирок этиш истагини билдирган», — дейилади Ички ишлар вазирлиги ахборотида.

Саммит жараёнида Ўзбекистон ИИВ делегациясининг Жанубий Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Мин Габ Рёнг билан учрашуви, Korea Police world Expo 2019 анъанавий кўргазмасига ташрифи ҳамда Кореянинг туристик полицияси фаолиятини ўрганиш режалаштирилган.