Ўзбекистоннинг кириш, чиқиш ва транзит визалари рўйхати тасдиқланди
(last modified Fri, 25 Oct 2019 14:15:58 GMT )
октябр 25, 2019 19:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг кириш, чиқиш ва транзит визалари рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифалари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маълум тоифадаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш визалари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

 Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш визаларини бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун хорижий фуқаролардан:

 Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек, консуллик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик муассасалари бошлиқлари ёки Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорда йиғимлар ундирилади;

 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пошлинаси ундирилади.