Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49094-Шавкат_Мирзиёевнинг_Японияга_ташрифи_дастури_Аичи_префектураси_губернатори_билан_учрашувдан_бошланди
Ўзбекистон президенти Японияга ташрифи давомида, 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашди.
(last modified 2019-12-18T07:29:23+00:00 )
декабр 18, 2019 12:29 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури   Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошланди

Ўзбекистон президенти Японияга ташрифи давомида, 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашди.

Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон ва Аичи префектураси ўртасида таълим ва маданият соҳасидаги самарали мулоқотлар йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва қўшма агрокластерлар ташкил этиш, туризм, академик алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқ лойиҳаларни илгари суриш учун имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон томонидан префектуранинг шериги этиб Тошкент вилояти белгиланди.

“Ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва Аичидан авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари Ўзбекистон президенти Японияга ташриф буюранганида Нагояшаҳрига бориб бу шаҳар университетининг фахрий доктори бўлди