Ўзбекистон сайловлари 99 журналист томонидан ёритилади
(last modified Thu, 19 Dec 2019 18:31:12 GMT )
декабр 19, 2019 23:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон сайловлари 99 журналист томонидан ёритилади

Ўзбекистон Марказий сайлов штаби раиси ўринбосари 22 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловлар 70 мамлакатдан келган 99 журналист томонидан ёритилишини маълум этди.

Маҳмуд Истамов парламент сайловларида Ўзбекистон сайловлари тарихида энг кўп халқаро кузатувчи қатнашиши кутилаётгани ҳақида ҳам маълум қилди.

«Бугунгача 8та халқаро ташкилотнинг, яъни ЕХҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 274 нафар, ЕХҲТ парламентлараро ассамблеясининг 66 нафар, ШҲТнинг 19 нафар, МДҲ кузатувчилари миссияларининг 182 нафар, Туркий тилли давлатлар ҳамдўстлик кенгашининг 9 нафар ҳамда Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясининг 5 нафар, ЕТТБнинг ва Гаага конференциясининг 3 нафар, шунингдек 41та хорижий давлатларнинг 267 нафар, жами 825 нафар халқаро кузатувчи қатнашиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон сайловлари тарихидаги рекорд кўрсаткичдир», дейди у.

Берилган маълумотларга кўра, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида эълон қилинган сайловчилар сони 20 миллион 503 минг 462 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 10 147 772 нафари эркаклар, 10 355 690 нафари аёл сайловчилардир. Сайловчиларнинг 1 721 358 нафари ёки 8,4 фоизи хорижий давлатларда тузилган 55та сайлов участкаларига бириктирилган. Қолган қисми Ўзбекистон ҳудудидаги 10 260та сайлов участкаларидан бирида овоз бериши кутилмоқда.

Истамовга кўра, мамлаката ташқарасида ташкил этилган 55 сайлов участкаларида  1 миллион 721 минг 358 фуқарлар яъне сайловда қатнашаётганларнинг 8,4 фойизи овоз беришади.

Ўзбекистон олий мажлиси ва бу мамлакатнинг маҳаллий муассалари сайловлари жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтади.