Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга сафари 12—13 январдан 15—16 январга кўчирилган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49563-Сергей_Лавровнинг_Ўзбекистонга_сафари_12_13_январдан_15_16_январга_кўчирилган
9 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
(last modified 2020-01-10T11:10:00+00:00 )
Январ 10, 2020 16:10 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга сафари 12—13 январдан 15—16 январга кўчирилган

9 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Дарё сайтига кўра, халқаро тадбирлар жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга расмий ташрифи 12—13 январдан 15—16 январга қолдирилган.

Томонлар мулоқот давомида, шунингдек, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги жорий масалалар бўйича фикрлар алмашишган.

Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастурининг асосий бандлари ўзгаришсиз қолади.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистонга 5—6 январга белгиланган ташрифи кейинроққа қолдирилганди.