Ўзбекистон давлати Афғонистоннинг тинчлик музокараларига мезбонлик қилишга тайёрдир
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент давлатини Афғонистон тинчлик музокараларга мезбонлик қилишга тайёр эканлигини маълум этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб билан учрашганида, Тошкент давлати афғонистонликлар раҳбарлиги ва моликиятига асосланган Афғонистон тинчлиги лойиҳасини ҳимоя этиб, бу заминда келаси музокараларга мезбонлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Ҳамдулоҳ Муҳиб бу учрашувда Афғонистон тинчлиги музокаралари жараёнининг мувафаққиятлари минтақанинг бошқа мамлакатларининг ҳимоятига ҳам эҳтиёж сезмоқда деб қўшимча қилди.
Бу изҳорот шу ҳолдадирки, Қатарда Толибон гуруҳи ва АҚШ гуруҳи намояндалари ўртасида бир неча босқичда музокаралар ўтказилди ва бу иккки томон ҳозиргача музокараларда Афғонистон давлати вакилларини даъват этишдан воз кечиб келишмоқда.