феврал 06, 2020 12:14 Asia/Tashkent
  • Хитойдан Тошкентга учинчи чартер парвоз етиб келди

Бугун Пекиндан йўловчилар билан учинчи рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 4:40 да этиб келди.

Спутник сайтига кўра, самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари бўлган тиббиёт вакиллари бўлган, - дейилган авиакомпания хабарида. 

Коронавирус тарқалиши туфайли одамларни Хитойдан кўчириш жараёни якунланди. Ҳар икки томондан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш вирусология мутахассислари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда назорат қилинди.

Айтиш жоиздирки ҳозиргача Хитойдаги коронавирус оқибатида қурбон бўлганлар сони 560 нафарга етган.

 

Ёрлиқ