Ўзбекистонда давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди
(last modified Sun, 16 Feb 2020 11:03:58 GMT )
феврал 16, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди

2020 йил 1 августдан бошлаб ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.

Ўзбекистонда давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди. Бу 4594-сонли қарор билан қўшимча киритилган президент қарорида белгиланган.

Киритилган қўшимчага кўра, 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади.

Таъкидланишича, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, 39 турдаги товарлар 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб мажбурий тартибда маркировкаланиши хабар қилинган эди.

Ёрлиқ