Сохта ДХХчилар бир фуқарони қўрқитиб 150 минг долларини олиб қўйишди (Видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50635-Сохта_ДХХчилар_бир_фуқарони_қўрқитиб_150_минг_долларини_олиб_қўйишди_(Видео)
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ўзларини ДХХ ходими деб таништирган 4 киши бир фуқарони 150 минг АҚШ долларига чув тушириб кетди.
(last modified 2020-03-01T07:09:55+00:00 )
март 01, 2020 12:03 Asia/Tashkent
  • Сохта ДХХчилар бир фуқарони қўрқитиб 150 минг долларини олиб қўйишди (Видео)

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ўзларини ДХХ ходими деб таништирган 4 киши бир фуқарони 150 минг АҚШ долларига чув тушириб кетди.

Наманган вилояти Чуст туманида 4 нафар фирибгар шахс жабрланувчининг машинасида 200 минг АҚШ доллари борлигини билиб қолган ва уни кузатиб юришган. Унинг машинасини тўхтатиб, ӯзларини ДХХ ходимлари деб таништиришади. Шундан сўнг, автомашина эгаси пуллар унга тегишли эмаслигини, уларни бошқа фуқарога етказиб бериши кераклигини айтади.

Шундан сўнг “сохта ДХХ” чилар пулларнинг 150 минг долларини беришини ва бу ҳақда ҳужжат расмийлаштирмаслигини айтади. Агар пулларни беришни хоҳламаса, "200 минг долларни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган деб жиноят иши очамиз, машинангни мусодара қиламиз", деб қўрқитишади.

Ҳайдовчи керакли пулларни бериб, ўзи Қирғизистонга қочиб кетади. Пулларнинг эгаси вазият бўйича ИИБ мурожаат қилгач, фирибгарлар қўлга олинади ва уларга қарши жиноят иши очилади.