Ўзбекистон ва АҚШ қўшма ҳарбий машқлар ўтказдилар
Ўзбекистон Миллий гвардияси ва республиканинг бошқа хавфсизлик кучлари АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги билан “Енгилмас соқчи – 2020” номли қўшма машғулотлар ўтказган.
Кун. уз сайтининг хабар қилишича, 24 февралдан 2 мартгача ўтган машғулотлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳаракатланишни яхшилаш мақсадида Ўзбекистоннинг ҳарбий-ўқув полигонлари, жумладан Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ полигони ва бошқа рухсат берилган объектларда ўтказилган. Баъзи америкалик ҳарбийлар машғулотларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Тампа шаҳридаги “МакДилл” базасидан туриб масофадан иштирок этишган.
Машғулотларнинг ўтказилиши икки давлат хавфсизлик хизматларига нотаниш муаммоларга тўқнаш келганда тезкорликни оширишга ва қуролли кучларига ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берди.
Таъкидлаб ўтиш жоиздирки, АҚШ давлати Россия билан рақобатлари давомида Марказий Осиёда ҳарбий иштирокини кучайтиришга уриниб келмоқда.