Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 190тага етди
апрел 02, 2020 12:06 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 3 кишида коронавирус инфекцияси аниқланганини маълум этди.
Кун.уз сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 190тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 12 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 176 бемор даволанмоқда.
Ёрлиқ