Ӯзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди
(last modified Sun, 12 Apr 2020 01:56:11 GMT )
апрел 12, 2020 06:56 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида вафот этди деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. 

Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Унга қатор соҳа мутахассислари томонидан  шошилинч реанимацион муолажалар кўрсатилган. Лекин стандарт асосида олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан бемор Н.да ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилди.