Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1939 нафарга етди
апрел 28, 2020 15:42 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28 апрель соат 14:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 15 кишига кўпайиб, 1939 нафарга етди.
Аввалроқ 28 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1924 тага етганди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этиб, 909 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Ёрлиқ