Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1955 нафарга етди
апрел 29, 2020 10:44 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 16 кишига кўпайиб, 1955 нафарга етди деб эълон қилди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони сўнгги бор 28 апрель куни ҳолатига кўра 15 нафарга ошиб, 1939 кишига етганди.
28 апрель куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусдан соғайганлар сони (992 нафар) айни вақтда коронавирус инфекиясидан даволанаётганлар сонидан (939 нафар) ошиб кетган. 29 апрель соат 10:00 ҳолатида ҳам соғайганлар сони (ҳали ҳам 992 нафар) беморлар сонидан (955 нафар) кўпроқ.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этган.
Ёрлиқ