Ӯзбекистон Эрон юк машиналари транзитига қӯйилган чекловларни бекор қилди
Эрон Ислом жумҳуриятининг Тошкентдаги элчихонаси хабарига кӯра Ӯзбекистон Эрон юк машиналари транзитига қӯйилган чекловларни бекор қилди
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Эрон Божхона қӯмитасининг матбуот котиби Саййид Руҳуллоҳ Латифийнинг айтишича: Ӯзбекистоннинг буҳронга қарши кураш комиссияси томонидан Эрон, Афғонистон ва Италияга нисбатан илгари жорий қилинган юк машиналарининг транзити тӯғрисидаги чекловлар бекор қилинди.
Матбуот котиби Ӯзбекистон хорижий мамлакатларнинг юк машиналарига мамлакатни кесиб ӯтиш учун 10 кун белгилагани ва ҳайдовчилар шу муддат ичида Ӯзбекистонни тарк этишлари лозимлигини таъкидлади.
Ӯзбекистонда Эроннинг мингдан ортиқ ширкат ва хусусий тадбиркорлари фаолият кӯрсатяпти.