Ўзбекистон ва Россия президентлари коронавирусга қарши кураш масаласини муҳокама қилди
(last modified Thu, 07 May 2020 11:41:26 GMT )
май 07, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия президентлари коронавирусга қарши кураш масаласини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин 7 май куни телефон орқали мулоқотида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабалар, хусусан, фронт чизиғи аскарлари ва фронт ортидаги меҳнаткашларнинг жасорати ва хотирасини сақлаш муҳимлиги таъкидланди.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш чоғида Россия ва Ўзбекистон инфекциянинг тарқалишига қарши курашда бир-бирига кўрсатган ёрдами учун юксак миннатдорчилик билдирди. Ушбу йўналишда яқин ҳамкорликни давом эттириш нияти таъкидланди.

Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди деб хабар беради Дарё сайти.

Ёрлиқ