Навоий вилоятида ярим тунда сел келди
май 13, 2020 10:26 Asia/Tashkent
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги аҳоли яшовчи ҳудудда ярим тунда скел тошқини содир бўлди.
Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи яна бир фуқаронинг маълумот беришича, 13 май куни соат 01:00 дан бошлаб шаҳарда кучли шамол бўлиб, жала қуя бошлаган деб хабар бермоқда. Дарё.уз.
«Сел аҳоли яшовчи ҳудудга ҳам кириб келди, одамлар сел тошқинидан азият чекмоқда. Бизга техника бўйича ёрдам беришларини сўраймиз», — дейди бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган фуқаро.
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.l
Ёрлиқ